Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Буюк Британия Марказий Осиё давлатларидан у ёки бу томондан бирини танлашни сўрамайди — Буюк Британия ташқи ишлар вазири

Буюк Британия Марказий Осиё давлатларидан у ёки бу томондан бирини танлашни сўрамайди — Буюк Британия ташқи ишлар вазири

Буюк Британия Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида, шу билан бирга, минтақа давлатларидан у ёки бу томондан бирини танлашни сўрамайди, деди Буюк Британия ташқи ишлар вазири.

Дэвид Кэмерон бу ҳақда 23 апрел куни Тошкентга ташрифи вақтида журналистлар саволларига жавобан айтиб ўтди.

"Биз савдо ва бизнес инвестициялари, яшил ўсиш ва иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш учун сармоя киритиш каби масалаларда ҳамкор бўла оламиз, деб ўйлайман. Таълим ва инглиз тилини тарғиб қилиш борасида жуда яхши ҳамкор бўла оламиз, деб ўйлаймиз. Шу билан бирга, биз минтақа мамлакатларини қандайдир танлов қилишингиз керак деб мажбурламаймиз. Биз ўз ҳамкорлигимизни таклиф қилмоқдамиз, танловни амалга ошириш эса сизнинг ихтиёрингизда. Айни пайтда биз жуда яхши ҳамкормиз деб ўйлаймиз", – деди Британия дипломатияси раҳбари, Марказий Осиёдаги интеграция жараёнларини Лондон қандай қўллаб-қувватлаши ҳақидаги саволга жавобан.

Дэвид Кэмерон Буюк Британия томони Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг қайси жабҳаларини устувор деб ҳисоблаши, шунингдек, Россия пропагандаси фонида ОАВ эркинлигининг роли қанчалик муҳимлиги ҳақидаги саволларга ҳам жавоб берди.

Киритилди: 22:49 23.04.2024. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!