Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Буюк Британия Исроилни Лондон мудофаа кўргазмасидан четлатди

Буюк Британия Исроилни Лондон мудофаа кўргазмасидан четлатди

Буюк Британия ҳукумати Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий ҳужумлари сабабли унинг расмий делегациясини 9–12 сентябр кунлари Лондонда ўтадиган DSEI UK мудофаа кўргазмасига таклиф қилмаслик қарорига келди.

Лондон Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини “нотўғри” деб атади ва ушбу қарор сиёсий позиция сифатида қабул қилинганини билдирди.

Исроил эса Британия қарорига жавобан уни “қасддан ва афсусланарли камситиш” деб баҳолади. Шу билан бирга, Исроил ҳукумат делегацияси кўргазмада қатнашмаслигини, аммо унда қатнашишга қарор қилган Исроил компанияларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Киритилди: 17:37 29.08.2025. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!