Агентлик маълумотларига кўра, Қўшма Штатларнинг ишончли иттифоқчи эканлигига ортиб бораётган шубҳалар фонида Буюк Британия NATO'нинг ядровий тийиб туриш сиёсатида фаолроқ иштирок этмоқчи.
Исмини ошкор этмаган манбанинг Bloomberg'га айтишича, Британия ҳукумати ядровий қурол ташиши мумкин бўлган қирувчи самолётлар ишлаб чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Мутахассислар Лондон томонидан ядровий қуроллар соҳасига киритилаётган сармоялар ва бошқа Европа давлатларининг шунга ўхшаш саъй-ҳаракатларини Қўшма Штатларнинг иттифоқчиларни ядровий ҳимоя қилиш бўйича кафолатлари заифлашиши мумкинлигидан келиб чиқаётган хавотирлар билан боғлашмоқда.