Буюк Британиянинг Теҳрондаги элчиси Хьюго Шортер Эрон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
Бу ҳақда Mehr ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, дипломат Лондондаги Эрон элчихонаси олдида бўлиб ўтган норозилик намойишлари пайтида байроқ билан боғлиқ ҳодиса, шунингдек, Британия Ташқи ишлар вазирлигининг Эрондаги воқеалар ҳақидаги баёнотлари юзасидан норозилик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Лондонда бўлиб ўтган намойиш пайтида намойишчилар элчихона устидаги Эрон байроғини инқилобдан олдинги байроқ билан алмаштирдилар. Кейинчалик жиноятчилардан икки нафари ҳибсга олинган.