BBC: Буюк Британия махфий разведка хизмати (МI-6) бутун дунёда, шу жумладан Россияда янги агентларни ёллаш учун даркнетда портал ишга туширади.
Нашр маълумотларига кўра, портал Silent Courier деб номланиб, 19 сентябрдан иш бошлайди. Ушбу платформа орқали Буюк Британия махсус хизматларига халқаро терроризм, хорижий давлатларнинг ғаразли фаолияти ва бошқа таҳдидлар ҳақида маълумот беришни истаган шахслар боғланиши мумкин бўлади.
Silent Courier'нинг ишга туширилиши ҳақида бугун МI-6 раҳбари Ричард Мур расман эълон қилиши кутилмоқда.
Аввалроқ АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIА) россияликлар орасида агентлар ёллаш учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланаётгани ҳақида маълум бўлган эди.