Бугун 11 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Буюк Британия бош вазири истеъфога чиқишни рад этди

Буюк Британия бош вазири истеъфога чиқишни рад этди

Кир Стармер гарчи Парламентнинг Вакиллар палатаси аъзолари томонидан лавозимни тарк этишга чақириқлар бўлса ҳам, яқин келажакда ҳукуматни бошқаришни давом этишини айтди.

Буюк Британияда маҳаллий кенгашларга сайловлар давомида Стармернинг Лейбористлар партияси мағлубиятга учради ва маҳаллий кенгашларда жами 1500 га яқин ўринни бой берди. Сайловларда ўнг қанот Reform UK партияси етакчилик қилди.

"Парламент аъзолари маҳаллий сайловлардаги йирик мағлубиятлардан сўнг Стармерни лавозимидан четлатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ушбу сайловларда ҳукмрон партия ўзининг ҳар бешта ўрнидан қарийб учтасини бой берди, айни вақтда ўнг ва сўл қанот популистлари сезиларли ютуқларга эришди", дея қайд этади Bloomberg.

Агентлик маълумотларига кўра, бу натижалар Лейбористлар партиясининг оддий аъзолари орасида сиёсий йўналишни ўзгартиришга чақириқлар кучайишига олиб келган. Лейбористлардан бўлган ўттиздан ортиқ парламентарий партия етакчисини алмаштиришни талаб қилган.

Киритилди: Бугун 12:40. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!