Бугун 3 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Буюк Британия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун гўшт ва сут истеъмолини камайтирмоқчи

Буюк Британия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун гўшт ва сут истеъмолини камайтирмоқчи

Буюк Британия аҳолиси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун гўшт ва сут истеъмолини 50фоизга камайтириши керак, деди иқлим назорати бўйича ҳукумат қўмитаси.

Бу ҳақда Telegraph газетаси хабар бермоқда.

Қўмитанинг Энергетика вазири Эд Милибандга йўллаган мактубида 2050 йилга келиб гўшт ва сут ишлаб чиқаришни икки баравар қисқартириш, маҳсулотларни ўсимлик маҳсулотлари билан алмаштириш зарурлиги таъкидланади. Ушбу чора-тадбирлар карбонат ангидрид чиқиндиларини 2035 йилга қадар 1990 йилга нисбатан 81 фоизга камайтириш учун амалга оширилиши керак.

Қўмита раҳбари Пирс Форстернинг сўзларига кўра, гўшт ва сут истеъмолини камайтириш учун фермерлар учун субсидияларни қисқартириш, маҳсулотларга солиқни ошириш ва уларнинг рекламасини чеклаш мумкин. Ҳукумат қўй ва қорамоллар сонини камайтириш масаласини ҳам кўриб чиқиши керак, чунки бу ҳайвонлар ишлаб чиқарадиган метан иқлим ўзгаришининг асосий сабабларидан биридир.

Киритилди: 08:48 28.10.2024. Ўқилди: 851 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!