Бугун 14 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Буюк Британия аноним жосуслик учун "Silent Courier" платформасини ишга туширди

Буюк Британия аноним жосуслик учун "Silent Courier" платформасини ишга туширди

Британиянинг MI6 ташқи разведка хизмати Буюк Британия номидан жосуслик қилиш ёки маълумот узатишни хоҳловчиларга буни хавфсиз ва аноним тарзда амалга ошириш имконини берувчи Silent Courier номли хабар алмашиш платформасини ишга туширганини эълон қилди.

Британия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, MI6 билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлганларнинг шахсий хавфсизлигини таъминловчи мазкур платформа Буюк Британияга қарши терроризм ёки душманона ҳаракатлар ҳақида маълумот бермоқчи бўлган шахслар учун мўлжалланган. Платформадан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар MI6’нинг YouTube каналидан эълон қилинади.

Баёнотда, шунингдек, “Россия ва бутун дунё бўйлаб потенциал агентлар учун” ишлаб чиқилган платформа маълумот берувчиларга махсус браузер юклаб олиш, хавфсиз VPN ўрнатиш ва ўз номига рўйхатдан ўтмаган телефондан фойдаланишни тавсия қилади.

Хабарга кўра, MI6 директори сэр Ричард Мур бугун Истанбулда “Silent Courier” платформасини тақдим этади. Шунингдек, MI6 янги агентларни ёллаш ва Буюк Британия хавфсизлигига таҳдид солаётганларга қарши курашиш мақсадида “қоронғу интернет”да ўз мавжудлигини расман йўлга қўймоқда.

Баёнотда АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) ҳам шунга ўхшаш платформага эгалиги ва АҚШ ҳамда Буюк Британия ўртасида хавфсиз алоқани таъминлаш учун Google билан ҳамкорлик йўлга қўйилгани қайд этилган.

“Дунё ўзгармоқда ва биз дуч келаётган таҳдидлар турфа хил бўлиб бормоқда”, деди Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Ивет Купер.

Унинг таъкидлашича, мамлакат ҳар доим рақибларидан олдинда бўлиши лозим. “Ҳозирда биз MI6’нинг Россия ва бутун дунё бўйлаб янги агентларни ёллаши учун илғор технологиялар ёрдамида разведка хизматларимиз ҳаракатларини қўллаб-қувватлаяпмиз”, — деди вазир.

Киритилди: 14:04 19.09.2025. Ўқилди: 681 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!