Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Буюк Британия афғон қочқинларидан Толибон томонидан тасдиқланган инглиз тилидаги ҳужжатларни талаб қилди

A A A
Буюк Британия афғон қочқинларидан Толибон томонидан тасдиқланган инглиз тилидаги ҳужжатларни талаб қилди

Қироллик Мудофаа вазирлиги дастлаб бундай амалиётни рад этди, бироқ кейин «хато» учун узр сўради ва текширишни бошлади, деб ёзади The Independent.

Нашр маълумотларига кўра, Британия расмийлари ARAP кўчириш дастурининг (уруш даврида Британия кучлари билан ҳамкорлик қилган одамлар учун мўлжалланган) 37 нафар иштирокчисига «нотўғри кўрсатмалар» юборган.

Мисол учун, Буюк Британияга кириш учун афғон таржимони болаларнинг ҳужжатлари ва никоҳ гувоҳномасини тасдиқлашга мажбур бўлган. У «Толибон» адлия вазирлигига мурожаат қилган ва ўшандан бери қочиб юрган ва ишлай олмай қолган”, дейилади мақолада.

Британия Мудофаа вазирлиги аризачиларга кўчириш бўйича янги кўрсатмалар юборганини маълум қилди.

Киритилди: 12:49 20.03.2023. Ўқилди: 1249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!