Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Бухородаги юк автомашинаси ва «Нексия» тўқнашувида аёл ва фарзанди вафот этди

Бухородаги юк автомашинаси ва «Нексия» тўқнашувида аёл ва фарзанди вафот этди

2019 йил 23 апрель куни соат 03:30 ларда Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 26 ёшли А.А. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинани Бухоро вилоятининг Ромитан тумани ҳудудидаги автомагистраль йўлида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган фуқаро З.Ш. бошқарувидаги КАМАЗ русумли юк автомашинаси орқа томонига урилиб, тўқнашув содир этган.

Натижада Nexia автомашинаси йўловчиси С.К. исмли аёл жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ҳамда Nexia нинг қолган йўловчилари, С.К.нинг турмуш ўртоғи Ж.Р. ва 2019 йилда туғилган И.А. исмли қизи, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи Ш.С.лар касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай қизалоқ вафот этган.

Шунингдек Nexia ҳайдовчи А.А. ва йўловчиси Ч.Э.ларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:27 24.04.2019. Ўқилди: 1239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!