Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Бухородаги тиббиёт техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Бухородаги тиббиёт техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Бухорода ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ромитан туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган Э.Н. исмли шахс М.Ҳ.ни Бухоро шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлик техникумига ваколатли танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни сўраб, олдиндан кимёвий ишлов берилган 400 АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.Н. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:03 01.08.2022. Ўқилди: 1967 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!