Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Бухородаги мактаблардан бирида фоҳишахона ташкил қилган қоровулга суд ҳукми ўқилди

Бухородаги мактаблардан бирида фоҳишахона ташкил қилган қоровулга суд ҳукми ўқилди

Маълум қилинишича, 1962 йилда туғилган фуқаро Шофиркон тумани 38-сонли ИДУМда қоровул вазифасида фаолият юритиб келган. У ИДУМ спорт залидаги хоналарнинг бирини Н.О.(эркак) ва Ҳ.Ш. (аёл) билан жинсий алоқа қилиши учун моддий манфаатдор бўлиш мақсадида ажратиб берган. Бунинг эвазига “шартли мижоз”дан 60.000 сўм нақд пулларни олиб, фоҳишахона ташкил этганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан суд иши Бухоро вилояти ЖИБ Шофиркон туман судида кўриб чиқилди.

Суд мажлисида судланувчи Шаҳноза деб, таништирган аёл қўнғироқ қилиб, ўзининг йигити билан жинсий алоқа қилиши учун жой топиб беришини илтимос қилганлигини, у Шаҳнозага Шофиркон туман 38-сон ИДУМнинг спорт залидаги кийим алмаштириш хонасида жой борлигини, уларга ушбу жойдан шароит яратиб беришини айтганлигини маълум қилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи эркак ЖКнинг 131-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Киритилди: 09:58 09.11.2024. Ўқилди: 3275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!