Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухородаги ертўлада кайфу сафо қилаётган эркаклар қўлга олинди

Бухородаги ертўлада кайфу сафо қилаётган эркаклар қўлга олинди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси, шаҳар ва туман ички ишлар органлари ҳамда бошқа ҳамкор идоралар билан биргаликда вилоят ҳудудида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, эгаллаш, тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни ўтказиш, истеъмол қилишга жалб этиш, ишлаб чиқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноий хатти-ҳаракатларга қарши кескин курашиш борасида кенг кўламли тезкор ҳамда профилактик тадбирлар амалга оширмоқдалар. 

2020 йил 26 ноябрь куни соат 22:00 ларда Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон Ички ишлар бўлими ходимларининг тунги хизмат фаолияти давомида, хизматга жалб этилган профилактика инспектори томонидан 1978 йилда туғилган Бухоро шаҳар Носирий кўчасида яшовчи А.Б. ўзига тегишли бўлган Бухоро шаҳар Газлишоҳ кўчасидаги кўп қаватли уйнинг ертўласида бангихона ташкил қилиб, улфатлари Н.А ва У.А. ларнинг пластик идишдан махсус мослама ясаб "марихуана" гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиб турганлик ҳолати аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан бангихона ташкил қилган шахс А.Б. га нисбатан Жиноят кодексининг 273-модда 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:19 01.12.2020. Ўқилди: 4724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!