Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бухорода юк автомобили бетон тўсиққа урилди

Бухорода юк автомобили бетон тўсиққа урилди


⚡️Жорий йилнинг 21 октябрь куни соат 12:00 ларда Бухоро вилояти, Вобкент тумани ҳудудидан ўтувчи М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 249-километрида ҳайдовчи 1979 йилда туғилган М.Қ. "Daf" русумли юк автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида қарама-қарши оқимни ажратувчи йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиб, ЙТҲ содир этган.

🔹Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситасига зарар етган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Вобкент тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:34 23.10.2021. Ўқилди: 2448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!