Бугун 5 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бухорода ЙТҲ: 10 ва 6 ёшли ака-укалар вафот этди

A A A
Бухорода ЙТҲ: 10 ва 6 ёшли ака-укалар вафот этди

Бухоро вилоятининг Жондор туманида содир бўлган ЙТҲда ака-укалар вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари, капитан Улуғбек Шукруллаев хабар берди.

Маълум бўлишича, 31 август куни Жондор туманида яшовчи фуқаро Ж.И. 6 ва 10 ёшли невараларини туман марказида ўтказиладиган байрам тантаналарига олиб борган. Бироқ улар ЙТҲга учраган.

HOWO русумли юк автомашинаси М-37 халқаро автомобиль йўлининг 281-километрида ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган Matiz’га урилган. Оқибатда Matiz орқа ўриндиғида бўлган 10 ёшли ака ҳамда унинг 6 ёшли укаси оғир тан жароҳати олган. Ака воқеа жойида вафот этган. Ўта оғир тан жароҳати олган 6 ёшли ука эса шифохонада вафот этган.

«Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш)га асосан жиноят иши қўзғатилган», — дейди Улуғбек Шукруллаев.

Киритилди: 12:05 03.09.2022. Ўқилди: 2478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!