Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида 1998-йилда туғилган йигит ижтимоий тармоқ орқали бегона аёлга шилқим хабарлар ёзгани учун жавобгарликка тортилди.
Йигит Жондор туманида яшовчи, 1987-йилда туғилган аёлга Telegram орқали тинчликни бузувчи хабарлар юборган. Жабрланувчи эса судга мурожаат қилган. Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузар йигитга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.