Бухорода ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилаётган «Тун» тадбирлари давомида ўзининг фермер хўжалиги дала шийпонида қўшмачилик билан шуғулланиб юрган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.
Ғиждувон туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган «Тун» тадбири давомида Гулистон МФЙ Гадойтопмас қишлоғида яшовчи 1964 йилда туғилган, нафақадаги Б.Х. Ҳавзак МФЙ ҳудудида жойлашган «Ҳазорбоғ» фермер хўжалиги дала шийпонида 80 000 сўм пул эвазига туманда яшовчи 5 нафар шахсларнинг ўзаро жинсий яқинликда бўлиши учун шароит яратиб бериб, қўшмачилик жиноятини содир қилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Х. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси (фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш) 4-қисми «б» банди билан қўшимча айб эълон қилинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.