Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Бухорода “Камаз”га газ қуйиш пайтида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиқди

Бухорода “Камаз”га газ қуйиш пайтида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиқди

Бухоро вилояти Олот туманида пропан газ қуйиш шохобчасида ёнғин юз берди.

Вилоят ФВБга кўра, воқеа 23 май соат 21:15 ларда Жайхунобод МФЙда жойлашган “Сирож сервиз” МЧЖга қарашли шохобчада рўй берган.

“Камаз” автомобилига газ қуйиш вақтида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига 2 та ёнғин экипажи соат 21:19 да етиб борган, соат 21:40 да ёнғин батамом ўчирилган.

Қайд этилишича, ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилган фуқароларнинг тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилган. Ҳозирда улар шифокорлар назоратида, аҳволлари яхши.

“Ёнғин оқибатида ҳеч қандай портлаш содир бўлмаган”, дейилади бошқарма ахборотида.

Ёнғиндан автомобилнинг ён томонидаги газ қуйиш агрегатлари ва суюлтирилган углеводород гази қисман ёнган.

Ёнғин ёқилғи қуйиш вақтида технологик жараённинг бузилишидан келиб чиққан, деб тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 16:17 24.05.2025. Ўқилди: 452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!