Бугун 11 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Бухорода жаллобнинг фириби фош бўлди

Бухорода жаллобнинг фириби фош бўлди

Шу йилнинг август ойи давомида Қоракўл туман ички ишлар бўлимига туман ҳудудида яшовчи бир нечта фуқаролардан Дарғабоғи маҳалласида яшовчи, 26 ёшли мол жаллоб (олиб-сотар) М.С.нинг қорамол олиб, ҳозирга қадар пулларни бермай келаётгани ҳақида аризалар туша бошлади. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан терговга қадар тезкор текширув ҳаракатлари олиб борилди. Бу ҳақда "Постда" нашри ёзмоқда.

Тергов давомида М.С. «Полвонлар», «Мирзақалъа», «Камолот», «Қораун», «Дарғабоғи» маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи ўн уч нафар фуқаронинг қорамолларини олиб, сотиб беришини ва пулини тез орада беришини айтиб, алдаб кетгани маълум бўлди. Жаллоб бу ҳаракати билан жабрланувчиларга жами 489 миллион 250 минг сўм миқдорда моддий зарар етказади.

Якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи М.С. тергов органи томонидан ушланди. Унга такроран содир қилган бир неча оғир ва ўта оғир жиноятлари учун Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а»,«б» бандлари (кўп миқдорда, такроран ёки хавфли рецидивист томонида фирибгарлик) 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан айб эълон қилинди. Айни пайтда унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Киритилди: 10:50 12.09.2020. Ўқилди: 3766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!