Бугун 9 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Россия ўз дўстини ёрдамсиз ташлаб қўймоқчи эмас

Россия ўз дўстини ёрдамсиз ташлаб қўймоқчи эмас

Россиядаги кескин ижтимоий-иқтисодий инқироз, сариёғ ва картошка тақчиллиги, сут маҳсулотлари нархининг кўтарилиши авж олган бир пайтда Кремль коммунистик Кубани кулфатда қолдирмаяпти.

Россия энергетика инқирози туфайли ёрдам сифатида Кубага шошилинч равишда 80 минг тонна дизель ёқилғиси ва жами 62 миллион долларлик ускуналар жўнатмоқда. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Чернишченко ҳамкорлик бўйича Россия-Куба ҳукуматлараро комиссияси ҳамраислари учрашувида маълум қилди.

Ёрдам президент Путиннинг топшириғига биноан юборилмоқда.

Бундан ташқари, Путин топшириғига кўра, Россия энергетика тизими учун шошилинч зарур ускуналарни етказиб бериш учун яна 2 миллион доллар ажратади.

Эслатиб ўтамиз, уч ҳафта олдин Кубада бутун мамлакат бўйлаб электр таъминоти ўчирилган эди. Мамлакат миллий электр энергетика тизими ишдан чиққан.

Киритилди: 23:15 08.11.2024. Ўқилди: 35179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!