Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Бухорода электромонтёрни фирибгарлиги фош этилди

Бухорода электромонтёрни фирибгарлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Бухоро ТЭТ электромонтёри Д.И. фуқаро Н.Қ.нинг хонадонига электр ҳисоблагич ўрнатиб, унга абонент рақами бериши ва “Биллинг” тизимида рўйхатдан ўтказиб бериши эвазига 6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллардан 2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:15 14.07.2026. Ўқилди: 1031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!