Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Ашур Тўхтаев 25 октябрь куни ўғлининг тўйини Бухоро шаҳридаги “Ипак йўли” тўйхонасида ўтказган, маросимда 50 дан ортиқ киши қатнашган. Мазкур ҳолат юзасидан раҳбарнинг ўзи изоҳ берди.
“Ҳақиқатан ҳам, ташкилот раҳбари бўла туриб, хатога йўл қўйдим, тан оламан. Аслида 30 кишилик тўйда қайси бир яқинингни таклиф қилишни билмай, ҳалак бўласан, бироқ бугунги кун талаби шундай.
Талабга қарамай, тўйга 50 дан ортиқ меҳмон келди. Ўзбекчилик-да, истаймизми-йўқми, қуда томондан кўпроқ меҳмон келди. Уларга ‘кет’ деб, чиқариб юбориб бўлмайди-ку”, — дейди Тўхтаев.