Вилоят ССБ хабарига кўра, Қоракўл туманида 2 ёшли бола назоратсиз қолиб, 1 рубллик иккита тангани ютиб юборган. Тангалар унинг қизилўнгачида тиқилиб қолган.
Шундан сўнг шифокорлар болага мураккаб, кам инвазив операция ўтказишган ва танасидаги бегона жисмлар муваффақиятли олиб ташланган.
Айни пайтда боланинг аҳволи барқарор ва шифокорлар назоратида.