Бугун 26 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Бухоро вилоятида сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқарган МЧЖга нисбатан чора кўрилди

Бухоро вилоятида сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқарган МЧЖга нисбатан чора кўрилди

«Ўзэнергоинспекция» Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида Қўгон туманида жойлашган, улгуржи нефть маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи “I.-S.” МЧЖда 59,8 тонна Аи-80 маркали автобензин давлат стандартлари талабларига мос келмаслиги — яъни сифатсиз экани аниқланди.

🔍 Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан, ушбу қоидабузарлик натижасида реализация қилинган нефть маҳсулоти қийматининг 50 фоизи миқдорида — 288,9 миллион сўмлик жарима қўлланилди.

Шунингдек, қоидабузарликка йўл қўйган МЧЖда сақланаётган қолдиқ сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва унинг сифатини қайта тиклаш бўйича кўрсатма берилди.

Энергия ресурслари билан боғлиқ тадбирларда давлат стандартларига амал қилиш ҳар бир тадбиркорнинг бевосита масъулияти эканини эслатиб ўтамиз.

Киритилди: 16:19 23.09.2025. Ўқилди: 439 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!