"Ўзэнергоинспекция" Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Ғиждувон тумани "Сармижон" МФЙда жойлашган “Н.О.Ж.” хусуссий корхонасига қарашли АЁҚШ томонидан сотилаётган АИ-92 маркали автобензин ҳамда дизель ёнилғисидан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддаси бўйича ҳисоб-китоб қилиниб, 74,5 млн сўм миқдорида иқтисодий санкция қўлланилди.
Шунингдек, ушбу АЁҚШдаги ёқилғи тарқатиш устунларининг навбатдаги давлат қиёслов кўригидан ўтказиш муддатига амал қилинмасдан истемолчиларга нефть маҳсулотлари сотилаётганлиги ҳам аниқланиб, 52,6 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифациз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.