Бугун, 14 январь куни эрталаб соат 05:43 да Ўзбекистонда 4 магнитудали зилзила содир бўлди, эпимаркази Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган.
Республика сейсмик прогностик мониторинг маркази маълумотларига кўра, зилзила чуқурлиги 10 километрни ташкил қилган.
Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-ғарбий йўналишда 529 километрни ташкил этади.
Ерости силкинишлари Пешкун ва Қоракўл туманларида 2 баллгача сезилган.