Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Бухоро шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб ўзлари ва яқин танишларининг номига 5 та хўжалик юритувчи субъектларни ташкил қилишиб, ишсиз фуқароларни пайвандлаш, тикувчилик ва сартарошлик касбларига ўқитилганлиги ҳамда уларга стипендиялар тайинланганлиги юзасидан ҳужжатларни сохталаштирганлиги, шунингдек ишсиз фуқароларга ажратиладиган иссиқхона целлофанлари ва кўчатларни етказиб бермасдан 134,2 млн сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.