Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Бувайдада 80 000 долларга ер сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди

Бувайдада 80 000 долларга ер сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бувайда туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.S.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.М. “Ғ.” ММТП ҳудудидан боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ажратилган суғориладиган ер майдонининг 0,75 гектарини фуқаро Г.Б.га 80 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:23 22.05.2023. Ўқилди: 1565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!