Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Бўстон туманида қарийб 15398 нафар аҳоли коронавирусга қарши эмланди

Бўстон туманида қарийб 15398 нафар аҳоли коронавирусга қарши эмланди

Андижон вилояти Бўстон туманида қарийб 15398 нафар аҳоли коронавирусга қарши эмланди.

Бўстон туманида Коронавиурсга қарши эмлаш ишлари жорий йилнинг 10 апрелидан бошланган бўлиб, шу кунгача қарийб 15398 нафар аҳоли вакцина билан эмланган.

- Бугунги кунда “Covid-19” га қарши эмлаш туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тмрмоқли марказий поликлиникада уюшқоқлик билан олиб борилмоқда, - дейди Бўстон тумани санитария эпидемалогия осойишталик ва жамоатчилик санитария хизмати масъул ходими Анваржон Халилов. - Вакцина билан эмлаш жараёнларида биринчи навбатда фуқароларнинг саломатликларига алоҳида эътибор қаратаяпмиз.

Маълумот учун коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошлангандан буён Бўстон тумани бўйича биринчи тур доирасида 9563 нафар, иккинчи тур доирасида 4390 нафар, шунингдек учунчи тур доирасида эса 1445 нафар яъни жами 15398 нафар фуқаро тўлиқ вакцина олишга эришган.

Коронавирусга қарши эмлаш бўйича кўрсаткичларнинг асосий қисмини эса 65 ёшдан юқори ҳамда сурункали касалликлари бор фуқаролар ташкил этади. Бу эса мамлакатимизда аҳоли саломатлигига юксак эътибор берилаётганининг амалий исботи бўлиб хизмат қилади.

Ойдиной КАРИМОВА,

Андижон вилояти, Бўстон тумани

тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари

Киритилди: 15:18 12.07.2021. Ўқилди: 1382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!