Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бўрсиқ ини омбор қурилишига тўсқинлик қилди: Нидерландияда ҳарбий лойиҳа тўхтатилди

Бўрсиқ ини омбор қурилишига тўсқинлик қилди: Нидерландияда ҳарбий лойиҳа тўхтатилди

Нидерландия ҳукумати қурилиш майдонида бўрсиқ ини топилгани сабабли Стапхорстдаги ўқ-дорилар омборини кенгайтириш режаларини тўхтатди.

Бу ҳақда RTV Oost минтақавий телерадиокомпанияси хабар бермоқда.

"Мудофаа вазирлиги Стапхорстда эълон қилинган ўқ-дорилар омборини кенгайтиришда жиддий қийинчиликларга дуч келади. Қурилиш биринчи навбатда бўрсиқларнинг қўриқланадиган макони топилган табиий ҳудудга таъсир қилади," - дейилади материалда.

Аниқлик киритилишича, ҳайвонлар ҳимояга олинган ва уларнинг инларини рухсациз бузиш ёки бошқа жойга кўчириш тақиқланган. Мудофаа вазирлиги лойиҳани ўзгартириши ёки ҳайвонларни кўчиришга рухсат олиши керак бўлади.

- Бўрсиқлар учун нимадир ўйлаб топишлари керак. Масалан, уларни тутиб олиб, бошқа жойга кўчириш ёки сунъий бошпана яратиш," - деб ёзади RTV Oost.

Киритилди: 16:25 29.05.2025. Ўқилди: 564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!