Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Бунёдкор" стадионида электр таъминотисиз қолди

"Бунёдкор" стадионида электр таъминотисиз қолди

"Бунёдкор" стадионида электр таъминоти қарздорлик туфайли 4 сентябрь санасидан эътиборан тўлиқ узиб қўйилгани оқибатида, Ўзбекистон профессионал фубол лига офиси вақтинча масофадан ишлаш режимига ўтди.

Мазкур ҳолат Суперлига ва Пролига учрашувларининг трансляция жараёни ҳамда интернет трансляцияларини тақдим этишда сифатнинг пасайишига олиб келмоқда. Маълумки, расмий учрашувлар давомида Лига трансляция сигналларини ўзида қабул қилиб, марказлаштирилган тартибда уларни турли платформалар орқали қайта узатиш ишларини амалга оширади. Бироқ стадиондаги электр энергияси билан юзага келган муаммо сабабли Лига серверлари тўлиқ нофаол ҳолатга келди. Шундан келиб чиқиб, Лига учрашувлардан сигналларни қайта узатишда ташқи серверлардан фойдаланмоқда.

Киритилди: Бугун 10:55. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!