Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Дунё гўзали — 2026» танлови ғолиби аниқланди

«Дунё гўзали — 2026» танлови ғолиби аниқланди

Вьетнамда «Дунё гўзали — 2026» халқаро гўзаллик танлови якунланди. Танловда Доминикан Республикаси вакили, 24 ёшли Жоэири Мола ғолибликни қўлга киритди.

Танлов финали 5 сентябрь куни Нячанг шаҳрида бўлиб ўтди. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан 111 нафар иштирокчи қатнашди.

Жоэири Мола ўқитувчи, журналист ва ижтимоий фаол сифатида фаолият юритади. Унга ғолиблик тожини ўтган йилги «Дунё гўзали» — Таиланд вакили Опал Сучата Чуангсри топширди.

Танловда биринчи вице-мисс унвони Испания вакили Элизабет Рейнсга, иккинчи вице-мисс унвони эса Малайзия вакили Таанусия Четтига насиб этди.

Доминикан Республикаси учун бу «Дунё гўзали» танловидаги 44 йилдан кейинги илк ғалаба бўлди. Мамлакат вакили сўнгги бор 1982 йилда ушбу унвонни қўлга киритган. Ўшанда Мариасела Альварес ғолиб бўлган эди.

Киритилди: 16:50 07.09.2026. Ўқилди: 820 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!