«Бунёдкор» директори Мурод Алиев клубнинг Ривалдо ва Денилсондан қарздорлиги ва уни ҳал қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ОАВ ходимлари саволларига жавоб берди.
Ривалдонинг юристлари билан музокара олиб боряпмиз. Келишувга эришишга ҳаракат қиламиз. Клубга имкон қадар зарар бўлмайдиган йўлларни кўриб чиқамиз. «Зеромах» раҳбариятига ҳам ўшанда вазият қандай бўлганини билиш учун алоқага чиқилди, — дейди «Бунёдкор» директори Мурод Алиев.
Бундан ташқари, Чилонзор cитй «Бунёдкор» академиясининг бир қисмида қад ростлаши академия учун хавотирли эмаслиги ҳақида саволга тўхталаркан, бу лойиҳанинг ҳали тўхтатиб турилгани ҳақида айтиб ўтди.
Қарздорлик масаласи қандай ҳал қилиниши ҳақида Мурод Алиев қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:
Бизнинг раҳбаримиз— «Ўзбекнефтгаз». Бу масалани улар ҳал қилишади. Кейин ўша пайтда «Бунёдкор» билан эмас, балки «Зеромах» компанияси билан шартнома тузилган. Бу масала ҳам алоҳида кўриб чиқилади, — дейди «Бунёдкор» клуби директори.
«Бунёдкор» клуби директорининг маълумот беришича, клубнинг бошқа легионерлардан қарзи йўқ.