Бугун 23 октябрь, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Буни қаранг! Тимати ва Гуфнинг "Москва" қўшиғи YouTubeдаги "dislike"лар сони бўйича рекорд ўрнатди

Буни қаранг! Тимати ва Гуфнинг "Москва" қўшиғи YouTubeдаги "dislike"лар сони бўйича рекорд ўрнатди

Ҳип-ҳоп ижрочилари Тимати ва Гуф томонидан эълон қилинган қўшиқ YouTube тармоғида энг кўп “dislike” босилган рус тилидаги видеога айланди.

10-cентябрда сайтдан олиб ташланишидан олдин уч кун давомида "Москва" деб номланган қўшиққа ишланган видео 1,4 миллиондан ортиқ “dislike” йиғишга эришди, дейди "human.uz".

Қўшиқ Москва шаҳрини ва унинг бошқарув режимини мақтайди, ҳукуматга қарши митингларни қоралайди. Видео Москва думасига (шаҳар парламенти) бўладиган сайловлардан бир кун олдин 7 центябр куни эълон қилинган эди.Шу вақтдан бошлаб санъаткорлар ижтимоий тармоқларда қаттиқ танқид қилинди, бу учун уларга ҳукумат пул тўлагани ҳақидаги гаплар тарқалди.

Тимати дастлаб қўшиқдан уялмаганини ва бунинг учун унга ҳукумат ҳеч қандай пул тўламаганини айтиб, танқидларга жавоб берди, аммо шундан сўнг у бу изоҳни ўчириб ташлади ва қўшиқ матни “жуда ортиқча” эканлигини тан олди.

  "Мен рекорд қўйдим. Лекин мен буни хоҳламагандим. Ҳеч кимни ранжитиш ниятида эмас эдим”- дейди Тимати. 

Тиматининг президент Владимир Путинни қўллаб-қувватлаши маълум, у Путин билан билан бир неча марта суратга тушган ва Россия сиёсий режимини қўллаб-қувватлаш учун митингларда иштирок этган.

Эҳтимол, шунинг учун ҳам у танқидлар гирдобида қолди ва кўп одамлар Тимати қўшиқда ҳукуматга қарши норозиликларни танқид қилганига ҳайрон бўлмади.

Тимати халқаро миқёсда ҳип-ҳоп қўшиқчиси сифатида танилган ва Snoop Dogg, Крейг Девид ва Тимбаланд каби қўшиқчилар билан ҳамкорлик қилган.

Гуф Россияда яхши танилган ва Instagram тармоғида 1,6 миллион кузатувчига эга. У айнан шу тармоқда қўшиқ учун кечирим сўраб "алданганини" айтиб ўтди.

"Менга шаҳарни байрам билан табриклаш кераклигини айтишди. Қасам ичиб айтаманки, мен бир тийин ҳам олганим йўқ. Бу сафар мен сиздан чин дилдан кечирим сўрайман ва сиёсатга қизиққан ва ёрқин келажакни қидирадиган ёшлар билан фахрланаман", - дейди Гуф.

Киритилди: 07:15 11.09.2019. Ўқилди: 1382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!