Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Бундесвер немис компанияларини Россия билан эҳтимолий урушга тайёрламоқда

Бундесвер немис компанияларини Россия билан эҳтимолий урушга тайёрламоқда

Бундесвер немис компанияларини Россия билан эҳтимолий ҳарбий можарога тайёрламоқда. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар тарқатди.

Уларга кўра, немис сиёсатчилари "Германияда оператив ҳаракатлар режаси" деб номланган бир неча минг саҳифадан иборат махфий ҳужжатни маъқуллаган.

Унда Россиянинг НАТОнинг шарқий қанотидаги манёврларини ҳимоя қилиш ёки олдини олиш учун зарур бўлганда қандай ҳаракат қилиш кераклиги ҳақида батафсил кўрсатмалар мавжуд.

Ҳужжатда, шунингдек, уруш пайтида ҳимоя қилиниши керак бўлган инфратузилма ҳам санаб ўтилган. Ва Германия иттифоқчиларни қўллаб-қувватлаш учун логистика марказига айланиши кўрсатилган.

Режада тижорат компаниялари ва умуман бизнесга алоҳида ўрин берилган. Уларга ҳар юз ходимга қўшимча 5 та юк машинаси ҳайдовчисини тайёрлаш, корхоналарни автоном энергия манбалари билан таъминлаш, фавқулодда вазиятлар режасини тузиш ва ходимларни ўта оғир вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича ўргатиш тавсия этилди.

Киритилди: 17:48 21.11.2024. Ўқилди: 528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!