"Германия Мудофаа вазирлиги 2029 йилгача Илон Маскнинг Starlink тизимига ўхшаш ўзининг сунъий йўлдош алоқа тизимини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Ҳозирда Бундесвер тасарруфида бор-йўғи 8–10 та шундай сунъий йўлдош мавжуд бўлиб, бу самарали фаолият учун етарли эмас. Шунинг учун Германия алоқа, сигнални қабул қилиш ва таҳлил қилиш, ҳамда кузатув соҳаларида узоқ йиллар давомида асосан Қўшма Штатларга таяниб келган", деб ёзади нашр.
Handelsblatt'нинг манбаларига таяниб ёзишича, Бундесвер бу лойиҳани асосан немис компанияларига топширмоқчи. Газета суҳбатдошларига кўра, вазирлик аллақачон Isar Aerospace, RFA ва Hyimpulse компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда. Шу билан бирга, Германия Европанинг бошқа давлатлари билан ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.