Бугун 22 сентябрь, 2019 йил, якшанба

O'ZB

«Бундан одам соғ чиқмаса керак». Ангрендаги ЙТҲдаги вагон остида қолган Damas видеоси

«Бундан одам соғ чиқмаса керак». Ангрендаги ЙТҲдаги вагон остида қолган Damas видеоси

Ангрен шаҳридаги темирйўл кесишмасида 10 сентябрь куни соат 4:00 атрофида юз берган ЙТҲ оқибатида салонида беш киши бўлган Damas’ни юк поездининг релсдан чиқиб кетган вагони босиб қолган эди.

Ҳодиса гувоҳлари ЙТҲдан сўнг кўп ўтмай олинган видеони тақдим этди. Унда Damas’нинг мажақланиб кетганини кўриш мумкин. «Бу Damas’дан одам соғ чиқмаса керак», дейди ҳодиса гувоҳларидан бири.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилишларича, ҳодиса оқибатида Damas’да бўлган икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган, уч киши эса касалхонага ётқизилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, шифокорлар уларнинг ҳаёти учун кураш олиб бормоқда.

Киритилди: 13:34 11.09.2019. Ўқилди: 2237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!