Финалдан роппа-роса 2 йил олдин (2023 йилнинг 29 октябрь куни) ҳам "Бухоро" "Пахтакор"ни қабул қилган эди. Ўша учрашув ҳам кескин курашлар остида ўтади. Ўйин тақдирини 90 плюс 6-дақиқада ВАР чақириғи билан белгиланган пенальти ҳал қилади...
ЎзФҲМ комиссияси юқоридаги видеодан пенальтига сабаб бўладиган ҳаракат топа олмайди. Ҳамда ВАР вазиятга ўринсиз аралашгани учун ҳакамни номуайян муддатга четлатиб, ВАР лицензиясини қайтариб олади. Бу ҳакам ким эди, биласизми?
Жавоб: Наим Қосимов. Кечаги финални бошқарган рефери.
"*Ўша мавсум якунида "Бухоро" сўнгги поғонада Про лигага тушиб кетган. "Пахтакор" чемпион сифатида ОЧЛ йўлланмасига эга чиққан эди. Мазкур эпизодда ҳакамлар айбдор деб топган Бекзод Камолов эса бошқа майдонга туширилмади. Трансфермаркт портали 20 ёшли футболчи шу воқеадан кейин фаолиятини якунлагани ҳақида инфо беряпти." - деб ёзмоқда Ўзбекистонлик блогерлар