Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Букингем саройи Елизавета II нинг соғлиғи ҳақида хабар берди

Букингем саройи Елизавета II нинг соғлиғи ҳақида хабар берди

Букингем саройи  Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг соғлиғи ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, қироличанинг аҳволи яхши бўлиб, ўзини соғлом ҳис қилмоқда.

Таъкидланишича, қиролича ўғли шаҳзода Чарльз билан 12 март куни кўришган. Демак, учрашув шаҳзоданинг коронавирус билан касалланишидан олдин бўлиб ўтган.

Аввалроқ шаҳзода Чарльзга коронавируснинг янги тури юқтирилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, тахт ворисида енгил аломатлар кузатилмоқда. Унинг ҳам соғлиғи яхши ва бир неча кундан буён уйида ишламоқда. Рафиқаси Камилланинг COVID-19 учун топширган тести эса салбий натижа кўрсатган.

Киритилди: 23:15 25.03.2020. Ўқилди: 1920 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!