Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Букингем саройи 200 йил ичида биринчи маротаба расмлар тўпламини тақдим этмоқда

A A A
Букингем саройи 200 йил ичида биринчи маротаба расмлар тўпламини тақдим этмоқда

Қироллик санъат асарлари тўплами 200 йил ичида биринчи маротаба кенг омма эътиборига тақдим этилади.

Унда Елизавета  IIнинг севимли асарларини кўриш мумкин.

"Икки аср давомида Букингем саройининг тантанали залларидан бирининг деворларига осиб қўйилган Рембрандт, Рубенс, Тициан, Вермеер, ван Дейк, Каналетто ва бошқаларнинг асарлари қабулга таклиф қилинганларнинг ҳайратини уйғотиб келмоқда", деб ёзади Британиянинг “The Guardian” нашри.

Таъкидланишича, дунёнинг энг машҳур бадиий коллекцияларидан бири сарой ичидаги таъмирлаш ишлари сабаб биринчи маротаба галереяда намойиш этилади. Исталган киши Букингем саройининг ғарбий қанотида жойлашган кўргазмага чипта сотиб олиш орқали ташриф буюриши мумкин.

Киритилди: 03:00 19.08.2020. Ўқилди: 3633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!