Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Бугунги кунда 5 615 та таъмирталаб кўп қаватли уйлар таъмирланди

A A A
Бугунги кунда 5 615 та таъмирталаб кўп қаватли уйлар таъмирланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Обиджон Мўминов маълум қилди:

✅Шундан: 2 055 та уйнинг 946 минг кв.метр том қисми, 4 855 та кириш йўлаклари, 2 762 та электр тақсимловчи шитлар, 1 631 та ертўла қисмидаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари таъмирланди ҳамда 1 618 та кодли қулуфли темир эшиклар ва 5 748 кв.метр фрамуга ойна ромлар ўрнатилди.

✅4 855 та кўп қаватли уйдаги кириш йўлакларига 61,2 мингта ҳаракат датчикли лампалар ўрнатилди ва натижада бир суткада 73,5 минг кВт соат электр энергияси иқтисод қилишга эришилди.

✅Жами 13 950 та объект ўрганилди шундан, 7 177 та объектларда муаммолар аниқланди. Жумладан, 5 570 та кўп қаватли уй, 161 та боғча, 134 та мактаб, 34 та поликлиника, 28 та шифохона, 10 та спорт-соғломлаштириш объектлари, 17 та маҳалла биноси ва бошқа объектларда муаммолар аниқланди.

✅Шундан, 6 317 та кўп қаватли уй, ижтимоий соҳа ва бошқа объектларда аниқланган 11 406 та муаммоли масалалар бартараф этилди.

Киритилди: 14:40 14.12.2023. Ўқилди: 1063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!