“Ўзгидромет” 25 декабрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, пайшанба куни ёғингарчиликсиз ўтади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" матбуот хизмати хабар бермоқда.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 10-12° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ-4° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, СИРДАРЁ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 3° совуққача, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.