Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бугун YouTube, Telegram ва WhatsApp фаолиятида яна носозликлар кузатилди

A A A
Бугун YouTube, Telegram ва WhatsApp фаолиятида яна носозликлар кузатилди

YouTube видеохостинги ҳамда WhatsApp ва Telegram мессенжерлари фаолиятида носозликлар кузатилди. Бу ҳақда Downdetector портали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, YouTube билан боғлиқ энг кўп кузатилган муаммо — видео томоша қилишнинг имкони бўлмаганлиги (бу ҳақда фойдаланувчиларнинг 64 фоизи маълум қилган). Сайт яхши ишламаётганлигидан 32 фоиз, унга умуман кириб бўлмаётганлигидан 3 фоиз фойдаланувчилар шикоят қилган. Энг кўп шикоят Россия, АҚШ ва Япониядан тушган.

 WhatsApp фойдаланувчилари асосан серверга уланиб бўлмаётганлигидан шикоят қилган (96 фоиз).  

 Telegram билан боғлиқ муаммоларнинг 88 фоизи уланиш, 11 фоизи эса хабар жўнатишда кузатилган.

14 декабрь куни ҳам Google ва YouTube дунё бўйлаб бир муддат ишламай қолганди. Ярим соатдан кўпроқ вақт давомида Google'нинг ички муаммоси сабаб бутун дунёда компаниянинг сервислари фаолиятида узилиш кузатилган.

Киритилди: 19:17 16.12.2020. Ўқилди: 2394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!