Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бугун учта "Байрактар ТБ-2" уриб туширилди - Россия мудофаа вазирлиги

A A A
Бугун учта "Байрактар ТБ-2" уриб туширилди - Россия мудофаа вазирлиги

Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, ҳарбий операция бошлангандан бери Россия кучлари Украинанинг 1067 та ҳарбий инфратузилма объектларига, жумладан, 27 та қўмондонлик пунктлари ва алоқа марказларига, 38 та С-300, Бук М-1 ва "Оса" ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларига ҳамда 56 радар станцияларига зарба берди. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда.

Шу жумладан, бугунги кунда 7 та зенит-ракета комплекси, шу жумладан Краматорск яқинида битта С-300 йўқ қилинди. Чернигов яқинида 3 та «Байрактар ТБ-2» ҳужумчи дронлари уриб туширилди.

Амалиёт бошидан буён 254 та танк ва бошқа зирҳли техникалар, ердаги 31 та самолёт, 46 та кўп ракета мосламаси, 103 та дала артиллерия ва миномётлари йўқ қилинди.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳам Украина ҳудудидаги операция чоғида қурбонлар ва ярадорлар ҳақида маълум қилди.

Киритилди: 23:43 27.02.2022. Ўқилди: 7059 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!