Немис тили ўқитувчилари учун мўлжалланган ушбу анжуманда Германиядан келган мутахассислар томонидан маърузалар ва қизиқарли интерактив маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилган.
Икки кун давомида немис тили ўқитувчилари ўз билимларини янгилаш ва маҳоратларини ошириш, хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий услублари билан яқиндан танишиш, ўзаро тажриба алмашиш, йирик немис нашриётларининг янги дарслик ва ўқув қўлланмалари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.