Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди

Бугун 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги FIFA Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Тадбир Цюрих шаҳрида Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси қуръанинг 2-саватчасидан ўрин олди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U17 жамоаси Осиё чемпионатида ярим финалгача етиб бориб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган эди.

Мусобақа 2026 йилнинг 19 ноябридан 13 декабригача Қатар майдонларида бўлиб ўтади. Унда 48 та терма жамоа 12 гуруҳга бўлинган ҳолда Жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради.

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди

Киритилди: Бугун 13:33. Ўқилди: 276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!