2027 йили Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган миллий терма жамоалар ўртасидаги Осиё кубоги мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Тадбир Ар-Риёд шаҳрида Тошкент вақти билан соат 23:00 да старт олади. Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси қуръада 1-саватчадан ўрин олган.
Мусобақа 2027 йилнинг 7 январидан 5 февралига қадар бўлиб ўтади. Унда 24 та терма жамоа 6 гуруҳга бўлинган ҳолда қитъа чемпионлиги учун кураш олиб боради.