Ўзбекистондаги метан «заправка»лар 8 март куни соат 10:00 дан фаолият юрита бошлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди.
Вазирлик хабарида бугунги кун учун метан «заправка»лар фаолияти вақтига чеклов белгиланмаган. Яъни кеча, 7 март куни мазкур шохобчалар соат 10:00 дан 16:00 га қадар ишлаши белгиланган эди. Фарғона водийсида иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилиши қайд этилганди.
Бугун эса шу чеклов вақти аниқ кўрсатилмади, шунингдек, водий вилоятларидаги «заправка»ларнинг иш вақти ҳам газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилиши белгиланди.
Жорий йилнинг 6 март куни метан «заправка»лар ижтимоий соҳа ва жамоат транспорти учун фаолият юритиши эълон қилинди. Энергетика вазирлиги магистраль газ қувурларида босимни ростлаш, бир меъёрга келтириш ишлари давом эттирилаётганини маълум қилди.