Бугун, 25 мартдан бошлаб "Менинг юртим" телеканалида янги сериал — "Афсона" сериали эфирга узатила бошланади.
Севгисидан айрилган, бойлик, мол-дунёга ўч, мансаб учун ҳар нарсага тайёр худбинлар... Отасидан қолган меросни асраш, оиласини сақлаб қолиш учун кўксини қалқон қилган мард инсонлар... Турмуш ўртоғини севиб, кўнгил бериб, борини оиласига бағишлаб, хиёнат билан тўқнашган қаҳрамонлар... Шу ва бошқа зиддиятли воқеаларга "Афсона" сериалида гувоҳ бўласиз.
Бугун соат 21:00 да "Афсона" сериалини, албатта, томоша қилинг.