Ўзбекистон Республикаси Президиентининг 2023 йил 26 майдаги 79-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023- йил 25 декабрдаги 681-сон қарорига мувофиқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошчилигида А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан умумтаълим муассасалари директори лавозимига номзодларни тайёрлаш, лидерлик ва замонавий бошқарув қобилиятларини шакллантириш, жамоада ишлаш ва ота-оналар билан мулоқот қилиш, молиявий саводхонлик ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари бўйича кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган «Менежерлик ўқув курслари» ташкил этилди.
Жорий йилнинг 1 февраль санасидан «Менежерлик ўқув курслари» ўқув жараёнини бошлашга бағишланган тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умарова бошчилигида курсларга старт берилди.
Умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган мазкур курс давомида номзодлар мактабда ўқув-тарбия жараёнини бошқариш, таълим менежменти, ўзини ва ўқитувчиларини касбий ривожлантириш, инсон ресурсларини бошқариш, иш юритиш ва ҳисобот, жамоатчилик ва ота-оналар билан ўзаро муносабат/ҳамкорлик модуллари асосида ўқитилди.
Менежерлик ўқув курс тингловчилари учун Тошкент шаҳридаги белгиланган таянч мактаблар ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида «Мактаб амалиёт» машғулотлари ҳам олиб борилди.
Бунда тингловчилар аудиторияда ўрганган назарий ва амалий билимларини бевосита амалиётда қандай бажарилиши ва расмийлаштирилиши, яъни бошқарувга доир билим, кўникмаларни ўзлари иштирокида ўрганиб, тажрибага эга бўлдилар.
Курс якунида тингловчилар мазкур модуллар бўйича якуний синовларни (тест, кейс ҳамда амалий топшириқлар)ни топширдилар.
Бугун, 19 март санасида февраль ойида ташкил этилган «Менежерлик ўқув курслари»нинг муваффақиятли якунланиши муносабати билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан номзодларга менежерлик сертификатларини топшириш тадбири ташкил этилмоқда. Курсни муваффақиятли якунлаган 64 нафар номзод битирувчиларга сертификатлар топширилади.
Эслатиб ўтамиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасалари директори лавозимига номзодлар – менежерларни тайёрлаш курсларининг дастлабки босқичи тажриба-синов тариқасида жорий йилнинг 5-27 июнь кунлари А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида ўтказилди. Тажриба-синов тариқасида ташкил этилган менежерлик ўқув курсининг 50 нафар битирувчилари сертификатга эга бўлдилар.
Жорий йилнинг 17-19 январь кунлари Менежерлик ўқув курсларида дарс машғулотларини олиб борадиган тренерлар учун семинар тренинг ҳам ташкил этилди.
Дастлабки босқич тажриба-синов натижалари, профессор-ўқитувчилар ва тингловчилар фикридан келиб чиқиб, жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан умумтаълим муассасалари директори лавозимига номзодларни тайёрлаш ўқув курсларига старт берилди.
Курс давомида номзодлар ўқув дастури асосида таълим менежменти, таълим муассасасини ривожлантириш ва ўқув-тарбия жараёнини бошқариш, ўзини-ўзи ва ўқитувчиларни касбий ривожлантириш, инсон ресурсларини бошқариш, иш юритиш ва ҳисобот, жамоатчилик ва ота-оналар билан ўзаро муносабат/ҳамкорлик модуллари бўйича ўқитилди.
Ўқув курсларининг ҳажми 144 соатдан иборат бўлиб, бир ой давом этди ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этилди.
Менежерлик ўқув курс машғулотлари олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот муассасалари, шунингдек, хусусий ва хорижий олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилди.
Мазкур ўқув курсларининг ўқув режа ва дастурлари Англия, Япония, Финландия каби хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда 6 та модул асосида ишлаб чиқилган бўлиб, бўлажак мактаб директорларининг зарурий бошқарувга оид билим ва кўникмасини ривожлантиришга хизмат қилади.
Курсга қабул ҳар ойда амалга оширилади. 144 соатдан иборат бир ойлик ўқув курс якунида номзодлар тест, кейс ҳамда амалий топшириқлардан иборат бўлган якуний синовларни топшириши лозим бўлади. Якуний синовлардан белгиланган баллни тўплаган номзодлар курсни муваффақиятли тугатган ҳисобланади ва уларга менежерлик сертификати берилади.
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб — менежерлик сертификатига эга умумий ўрта таълим муассасалари раҳбар ҳодимларига сертификат амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устамалар қуйидаги миқдорларда тўланади:
мактаб директорларига – 50 фоиз;
директор ўринбосарларига – 30 фоиз.
Эслатиб ўтиш жоизки, қарорга кўра, директор лавозимига номзодлар ва директорларни ўқитиш бегиланган бўлиб, 16 январдан бошлаб махсус портали орқали директор лавозимига номзодлар учун ўқув курсларига рўйхатга олиш амалга оширилди. Директорларни эса, кейинчалик, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган режа-тақсимот асосида ўқитилиши ҳақида алоҳида ахборот берилади.